Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда талабадан 600 минг сўм олган декан ўринбосари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари Х.А. университетнинг 2-босқич талабаси А.дан уни якуний имтиҳонларга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Х.А. мунтазам равишда дарс соатларини қолдирган 11 нафар талабаларни имтиҳонларга киришларига рухсат бериши эвазига олган жами 4,6 млн. сўм пул маблағларини ихтиёрий равишда тақдим қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
11:37 / 13.04.2026
Аграр университетда 3 йиллик таълим дастурлари жорий этилади
19:10 / 09.04.2026