Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия мудофаа вазирлиги қора танли аскарга ирқчилик учун 635 минг доллар товон тўлайди
Буюк Британия мудофаа вазирлиги қоратанли аскарга хизматдошлари томонидан ирқчилик қилингани учун 490 минг фунт-стерлинг (635 минг АҚШ долларига яқин) маблағни товон сифатида тўлайдиган бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, асли келиб чиқиши фижилик бўлган Инок Момонакая Ироқ ва Афғонистонда хизмат қилган чоғда бир неча марта Ланкастер ҳерцоги полкидаги хизматдошлари томонидан таҳқирланган. Унинг сўзларига кўра, британиялик ҳарбий хизматчилар уни ва асли фижилик бўлган яна беш аскарни Буюк Британия мудофаа вазирлиги учун тайёрланган ўқув видеоси саҳналарида «Толибон» радикал ҳаракати аскарлари сифатида намоён бўлишга мажбурлашган ва буни терининг ранги билан тушунтиришган.
Шунингдек, аскарлар фижиликларга ўзлари хизмат қилган жойдаги кўлни сузиб ўтишга мажбур қилишган ва ҳар қандай эътироз қоратанлилар «сувдан қўрқиши, сузишни билмаслиги» билан боғланган.
Нашр хабарида бундай муносабатлар Момонакаяни ўз жонига қасд қилиш томон етаклагани қайд этилган.
«Ирқчилик менда ўзимни ўлдириш истагини пайдо қилди. Мен ҳамон психологик реабилитация курсини ўтамоқдаман, эҳтимол, ҳеч қачон ишга қайта олмасман», — дея унинг сўзларини келтирмоқда нашр.
У товон пули тўланишига олти йиллик суд можароларидан сўнг эришган.
Британия мудофаа вазирлиги товон пули тўланиши ҳақидаги қарорни шарҳлашдан бош тортган.
«Буюк Британия қуролли кучларида дискриминация ва қўрқитиш ҳеч қачон бўлмаган ва бунга ҳеч қачон йўл қўйилмайди. Биз [товон пули тўлаш борасида] эришилган келишувни шарҳлашни ўринсиз деб биламиз», — дейилган вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026