Самарқанд тиббиёт институтига пора эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судья Ф.Саматов раислигида бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жиноий тил бириктириб, фирибгарлик (яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш ва мансабдор шахсга пора беришга қизиқтириш мақсадида қўл урилган жиноят ишига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Самарқанддан хабар бермоқда.
Судланувчилар — К.Ш. (муқаддам судланган), Ф.М., Б.М. (муқаддам судланган) ва Б.Қ. 2018 йилнинг 23 июль куни фуқаро О.Ғафуровнинг жияни В.Солодовченкони Самарқанд тиббиёт институтига ўқишга киритишга амалий ёрдам қилишларини айтиб, шу институтда ишловчи мансабдор шахслар билан гаплашиб, ўқишга киргизиб беришни ваъда қилиб, О.Ғафуровдан 14.000 АҚШ доллари сўрашади.
Бу жиноий режага кўра, К.Ш. тиббиёт институтида тест синовларидан ўтказиб бера оладиган таниши борлигини айтади, Ф.М. эса ўзини шу институтда ишловчи декан сифатида таништиради, Б.М. ва Б.Қ. ҳам воқеанинг бевосита иштирокчилари сифатида ҳаракат қилишади.
Бироқ уларнинг режаси иш бермайди ва Самарқанд шаҳридаги ресторанландан бирида 14.000 АҚШ долларини санаб олаётган чоғда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далил билан жиноят устида қўлга олинади.
Суд мажлисида судланувчилар олинган пулларни аниқ бирор мансабдор ва амалдор шахсга бериб, абитуриентни ўқишга киритиш масалани ҳал қилиш эмас, К.Ш.га пул керак бўлгани учун О.Ғафуровни алдаб, пул ишлаб олмоқчи бўлганини таъкидлашган.
Суд судланувчилар — К.Ш., Ф.М., Б.М. ва Б.Қ.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-, 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28-, 211-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.
К.Ш.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида жарима жазоси ва 7,5 йил муддатга озодликдан маҳум қилиш жазоси, Ф.М.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси ва 5 йил муддатга озодликдан маҳум қилиш жазоси, М.Б. ва Б.Қ.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари жарима жазоси ва 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
17:35 / 11.11.2024