Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Суриядан қўшинларни олиб чиқиш муддати маълум қилинди
АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Жозеф Вотелнинг маълум қилишича, Суриядан Америка ерусти қўшинларини олиб чиқиб кетиш келгуси бир неча ҳафта ичида бошланиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Шу билан бирга, америкалик қўмондоннинг таъкидлашича, ҳамма нарса «у ерлардаги» вазиятга боғлиқ бўлади.
«Қўшинларни олиб чиқиш масаласига келсак... Менинг ўйлашимча, биз ўзимиз хоҳлаган жойга тўғри йўлдан кетмоқдамиз», - деди Вотел.
Шунингдек, унинг аниқлик киритишича, ҳарбий ускуналардан кўра одамларни мамлакатдан олиб чиқиш осонроқдир. Ҳозирда қўмондонлик кераксиз материаллар ва ускуналар билан боғлиқ масалани ҳал қилмоқчи, дея қўшимча қилиб ўтди Вотел.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Сурия бўйича режалардан бирига қарши чиққанди.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026