Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларига раҳбар ходимлар тайинланди
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларига раҳбар ходимлар тайинланди.
Хамдам Курбанбаевич Бердибаев - Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимининг мудири этиб;
Зохиджан Муратович Зияев - Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари этиб;
Даврон Наримович Каландаров - Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи этиб;
Алишер Илхамбоевич Бекчанов - Юридик таъминлаш бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза бўлимининг мудири этиб;
Абдугани Маматович Қараханов - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлимининг мудири этиб;
Аслиддин Рашидович Базаров - Вазирлар Маҳкамаси Назорат ва ижро интизоми бўлимининг мудири этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.