Ўзбекистон | 17:06 / 13.02.2019
10246
2 дақиқада ўқилади

​Ўзбекистон Қурилиш вазири ўринбосари туркиялик ҳамкасби билан музокара олиб борди

Шаҳарсозликдаги жаҳон тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги вакилларидан иборат делегация Туркияга ташриф буюрди. Анқарада ўтказилиши кутилаётган учрашув ва музокаралар давомида ўзбек-турк мутахассислари лойиҳалаш, уй-жой қуриш ва жамоат биноларини барпо этиш масалаларида фикр алмашиши белгиланган, деб хабар беряпти Kun.uz мухбири.

Фото: Қурилиш вазирлиги

Қурилиш вазири ўринбосари Эркин Искандаров туркиялик ҳамкасби Мужоҳид Демиртош ва Фотима Варанк билан музокаралар ўтказди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Туркияда уй-жой қурилиш лойиҳаларини молиялаштиришга ихтисослашган Ilbank раҳбарияти билан ҳам учрашган. 

Томонлар манфаатли ҳамкорликни давом эттириш мақсадида 2019 йил Тошкент шаҳрида Архитектура ва қурилиш муҳандислиги лойиҳалари халқаро форумини ўтказишга келишиб олишди. 

Эслатиб ўтамиз, қурилиш соҳаси бўйича чет эл тажрибасини ўрганиш учун Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан хорижга ишчи гуруҳларни юбориш белгиланганди. Ишчи гуруҳлар зиммасига Россия, Беларусь, Туркия ва Озарбойжоннинг қурилиш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ва хизмат сафари якунлари бўйича уларни мамлакатимизда амалга ошириладиган лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларига татбиқ этиш юзасидан тегишли таклифларни киритиш вазифаси юкланган.

Мавзуга оид