Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондан қўшинларини бир томонлама тартибда олиб чиқиб кетишни режалаштирмаяпти
АҚШ Афғонистондан қўшинларини бир томонлама тартибда олиб чиқиб кетишни режалаштирмаяпти, бу борадаги ҳар қандай қарор НАТО билан келишилган ҳолда қабул қилинади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан Брюсселда бўлиб ўтган мудофаа вазирлари учрашуви якунида маълум қилди.
"Кучлар бир томонлама тартибда қисқартирилмайди, бу ўзаро ҳамкорлик доирасида келишилади", -деди у журналистларга.
Январь ойи охирида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича келишувга эришилса, қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишга тайёрлигини билдирганди. Афғонистонда АҚШ қўшинлари 2001 йилдан буён бўлиб турибди.
Мавзуга оид
14:26
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
12:48
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026