Ўзбекистон | 12:41 / 14.02.2019
13334
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel компанияси Душанбе шаҳрида (Тожикистон Республикаси) қўшма корхона ташкил қилинганлиги тўғрисида хабар берди 

2018-йилнинг 17-18 август кунлари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Тошкент шаҳрига бўлиб ўтган ташрифи давомида икки давлат раҳбарлари бир нечта корхона ва ташкилотларни, хусусан, Artel корхонасига ҳам ташриф буюришган эди. 

Ушбу ташриф давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишган  ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ишбилармонларининг ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Artel бренди остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи ўзбек-тожик қўшма корхонасини ташкил қилиш ҳақида фикр билдиришган.    

Давлат раҳбарлари тарафидан билдирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Artel компаниясининг вакиллари томонидан Тожикистон ишбилармонлари билан музокаралар олиб борилди ва Тожикистон давлатининг йирик кенг профилли компанияларидан бири бўлмиш “Авесто Групп” компанияси билан биргаликда ҳамкорликни юритишга келишишди. Бугунги кунда  Душанбе шаҳрида Artel бренди остида маиший техника  ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Артел Авесто Электроникс” қўшма корхонаси ташкил қилинди.  

Ҳозирда қўшма корхона вакиллари томонидан ишлаб чиқариш заводининг қурилиш жараёнини ташкил қилиш  ҳамда ишлаб чиқариш ускуналари билан таъминлаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Янги ишлаб чиқариш мажмуасининг очилиши  2019-йилнинг охирига режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид