Ўзбекистон Францияга қишлоқ хўжалиги бўйича таклиф билан чиқди
14 февраль куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Франциянинг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари, Франция Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Де Вилмор икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилишди.
Хусусан, Ўзбекистон томони икки мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида агросаноат комплексини ривожлантиришда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилган.
Франция томони Ўзбекистон вакилларини Парижда бўлиб ўтадиган қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024