Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ихтисослашган билим ва инновация марказларини яратиш учун нидерландиялик мутахассисларни жалб қилиши мумкин
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Москва шаҳрида жойлашган Нидерландия элчихонасининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Браувер Меувес билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида шу йил март ойининг биринчи ярмида Нидерландиядан қишлоқ хўжалиги миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида BB, B2G ва G2G форматларида учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда. Ўзбекистон томони, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш мақсадида кооперацион биржа, жойларга чиқиб танишув ташрифлар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштиришни таклиф қилди.
Шунингдек, томонлар Нидерландиялик компаниялар томонидан фермерлар учун демо-презентациялар ташкил этиш ва Ўзбекистоннинг ихтисослашган университетларида меҳмонлар томонидан маърузалар ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишди.
Ўзбек томони ихтисослашган билим ва инновация марказларини яратиш учун нидерландиялик мутахассисларни жалб этишга қизиқиш билдирди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида агрофорумларни, ихтисослаштирилган кўргазмалар ўтказиш ва илғор технологияларни намойиш этиш учун платформа вазифасини бажарадиган “Ҳорти“ марказининг фаолияти таъкидланди.
Бу ва бошқа ташаббусларини амалга ошириш мақсадида, томонлар икки мамлакат вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш учун масъул ходимларни аниқлади.
Мавзуга оид
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
12:05 / 26.12.2025
Шавкат Мирзиёев: иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:33 / 22.12.2025