Жаҳон | 22:58 / 15.02.2019
7204
1 дақиқада ўқилади

Сайёҳларга Эверестга кўтарилиш тақиқланади

Фото: alp.org.ua

Хитой ҳукумати Эверестнинг Тибетдаги таянч лагерини тўпланиб қолган чиқиндиларни тозалаш учун номаълум муддатга сайёҳлар учун ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди. 

Оддий сайёҳларга 5 минг метр баландликдаги Ронгбук монастири атрофидаги ҳудудларга ташриф буюришга рухсат берилади.

5 минг метрдан юқорироқда жойлашган таянч лагерига чўққига кўтарилишга рухсат олганлар ташриф буюра олади. Жорий йилда 300 га яқин альпинистга кўтарилишга рухсат берилган. Оддий сайёҳларга эса кўтарилиш тақиқланади.

Чўққига кўтарилишга русхат оладиган альпинистлар қатъий экологик қоидаларга амал қилишлари, жумладан улар ўз ортларидан чиқиндиларни олиб кетишлари керак бўлади. 

Шунингдек, тўпланиб қолган чиқиндиларни тозалаш учун 200 кишидан иборат гуруҳ ташкил этилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид