Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида фоторадарга тушувчилар рўйхатида Тошкент шаҳри автомобиллари етакчи
М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” (Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятини боғловчи) автомобиль йўли, А373 “Тошкент-Ўш” (Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятини боғловчи) автомобиль йўли ва 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” (Тошкент шаҳри ва Бўстонлиқ туманларини боғловчи) автомобил йўли, 4Р2 “Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373 автойўли” ( Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи) автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда ишлаб келмоқда.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи хабарига кўра, бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали ҳайдовчиларни огоҳлантиришларимизга қарамасдан, 2018 йилнинг 16 февраль кунидан ҳозирга қадар 78 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Қоидабузар ҳайдовчиларнинг 15 минг нафардан зиёди 60 кун муддат ичида қонунда белгиланган тартибда жарималарни ўз вақтида тўламаган.
Ушбу 15 минг нафар ўз вақтида жарималарни тўламаётган автотранспорт эгалари вилоятлар кесимида таҳлил қилинганида, Тошкент шаҳридан 3044, Сирдарё вилоятидан 1252, Жиззах вилоятидан 1109, Самарқанд вилоятидан 1593, Фарғона вилоятидан 988, Наманган вилоятидан 965, Андижон вилоятидан 761, Қашқадарё вилоятидан 1455, Сурхондарё вилоятидан 1166, Бухоро вилоятидан 494, Навоий вилоятидан 217, Хоразм вилоятидан 238, Қорақалпоғистон Республикасидан 213 ва Тошкент вилоятидан 2477 автомобиль эгалари томонидан белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликлари содир этилиб, 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаганлиги аниқланди.
Бундай тўловларни ўз вақтида амалга оширмаётган транспорт воситаларининг эгалари рўйхати шакллантирилиб, ундириш чоралари кўрилмоқда.
Мисол учун:
- Ласетти русумли, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида рўйхатда турувчи автомашина 10 маротаба, яъни 4.371.310 сўм миқдорда;
- Ласетти русумли, Тошкент вилояти Пискент туманида рўйхатда турувчи автомашина 12 маротаба, яъни 7.234.080 сўм миқдорда;
- Кобальт русумли, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида рўйхатда турувчи автомашина 9 маротаба, яъни 5.351.500 сўм миқдорда;
- NEXIA русумли, Қашқадарё вилояти Касби туманида рўйхатда турувчи автомашина 5 маротаба, яъни 2.928.080 сўм миқдорда;
- Кобальт русумли, Тошкент шаҳри Миробод туманида рўйхатда турувчи автомашина 5 маротаба, яъни 5.037.760 сўм миқдорда;
- Ласетти русумли, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида рўйҳатда турувчи автомашина 9 маротаба, яъни 1.550.160 сўм миқдорда;
- NEXIA русумли, Қашқадарё вилояти Қарши туманида рўйхатда турувчи автомашина 4 маротаба, яъни 3.444.800 сўм миқдорда;
- Ласетти русумли, Тошкент шаҳри Учтепа туманида рўйхатда турувчи автомашина 8 маротаба, яъни 4.883.020 сўм миқдорда;
- Кобальт русумли, Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи автомашина 5 маротаба, яъни 5.683.920 сўм миқдорда;
- Ласетти русумли, Наманган вилояти Уйчи туманида рўйхатда турувчи автомашина 12 маротаба, яъни 4.870.960 сўм миқдорда;
- Кобальт русумли, Наманган вилояти Наманган шаҳрида рўйхатда турувчи автомашина 10 маротаба, яъни 5.856.160 сўм миқдорда;
- NEXIA русумли, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўйхатда турувчи автомашина 7 маротаба, яъни 2.940.140 сўм миқдорда;
Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида белгилаб берилган 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026