Жаҳон | 23:32 / 16.02.2019
12079
2 дақиқада ўқилади

Австрия ташқи ишлар вазири Евроиттифоқнинг Россияга қарши янги санкциялари тафсилотлари ҳақида маълум қилди

Фото: EPA-EFE/GIUSEPPE LAMI

Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан янги санкциялари маълум бир шахсларга қарши қаратилган. Бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайсль Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда маълум қилди.

"Гап "юмшоқ санкциялар", яъни энергетика, товар алмашиш ва бошқа шу каби соҳаларга эмас, маълум бир шахсларга қаратилган санкциялар ҳақида бормоқда. Масалан, виза олиш жараёнини қийинлаштириш ёки рад этиш бўлиши мумкин. Бу масала ЕИ элчилари даражасида муҳокама қилинган ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз", деди Кнайсль.

Унинг сўзларига кўра, Австрия гап халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳақида борганида аниқ нуқтаи назарда бўлишини билдирди.

15 февраль куни Bloomberg агентлиги ўз манбасига таяниб, ЕИ Керчь бўғозидаги воқеа сабабли саккиз кишига нисбатан санкция киритишга келишиб олганини маълум қилганди. Манба санкциялар кимларга нисбатан жорий этилишини айтмаган.

Ўтган йил 25 ноябрда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари Россия чегарасини бузиб, вақтинчалик ёпилган ҳудудга кириб, чегарачилар талабларига жавоб бермаган, барча уч кема ва улардаги экипаж ушланганди

Мавзуга оид