Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливан шимолида ИШИДнинг олти нафар етакчиси қўлга олинди
Ливан армияси махсус хизмати ИШИД террорчи гуруҳида юқори лавозимда бўлган олти нафар хавфли террорчини қўлга олди. бу ҳақда An-Nashra портали хабар берди.
Портал хабарига кўра, Ливан шимолидаги Хермел туманида ўтказилган операцияда ИШИД дала қўмондонларидан бири Муҳаммад Холид ал-Ҳаж қўлга олинган. У сўроқ қилинганидан сўнг ИШИД “амири” ҳисобланган Аҳмад Мансур ал-Ҳалаф ва яна тўрт нафар террорчи ушланган.
Порталнинг билдиришича, уларнинг барчаси Ливанга Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидан қочиб ўтишган.
Февраль ойи бошида Триполи шаҳрида қўпорувчилик ҳаракатини тайёрлаётган ИШИДнинг тўрт нафар жангариси қўлга олинганди.
Мавзуга оид
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:45 / 22.06.2026
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:33 / 17.06.2026