21:50 / 16.02.2019
12325

Манба: Саудиялик шаҳзода «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олмоқчи

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олишга қизиқмоқда.

The Sun хабарига кўра, тахт вориси инглиз клубини қўлга киритиш учун 3,8 миллиард фунт сарфлашга тайёр.

Бин Салмон янги мавсум бошлангунга қадар «Манчестер Юнайтед» хўжайини бўлиб олмоқчи. Агар битим амалга ошса, клубнинг америкалик эгалари – Глейзерлар оиласи 2,2 миллиард фунт миқдорида соф фойда олишлари мумкин бўлади.

Аввалги йилларда Глейзерлар «Манчестер Юнайтед»ни сотиш ҳақидаги бир неча таклифларни рад қилиб келишган эди.

Top