22:25 / 16.02.2019
37198

Сардор Рашидовнинг ҳет-триги «Насьонал»га йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди

Португалиянинг «Насьонал» клуби яримҳимоячиси Сардор Рашидов янги жамоаси таркибидаги голлари ҳисобини очишга муваффақ бўлди.

27 ёшли футболчи Португалия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Фейренси» клубига қарши ўйинда ҳет-трикка эришди. Унинг жамоаси эса 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Бу натижадан сўнг, «Насьонал» 23 очко билан 12-ўринга кўтарилди, «Фейренси» эса 14 очко билан сўнгги – 18-ўринда бормоқда. 

Португалия чемпионати, 22-тур
16 февраль

Насьонал – Фейренси 4:0
Голлар: Рашидов (12, 54, 67), Рочес (80)

Top