Жаҳон | 08:53 / 16.02.2019
10252
1 дақиқада ўқилади
Судан электр энергиясиз қолди
Суданнинг Сув ресурслари, ирригация ва электрлаштириш вазирлиги мамлакат электр энергиясидан бутунлай узилиб қолгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақида Al-Arabiya хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда миллий бошқарув марказининг муҳандислари ва техник ходимлари электр тармоқлар таъминотини аста-секин тиклаш мақсадида станцияларни қайта ишга туширишни бошлашди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 2018 йил бошидан буён бу электр узилиши мамлакатдаги тўртинчи ҳолатга айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суданда мудҳиш ЙТҲ юз бергани туфайли 14 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
14:30 / 04.11.2024
Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
21:29 / 29.10.2024