Польша бош вазири Нетаньяхунинг гапларидан кейин Исроилга сафарини бекор қилди
Польша бош вазири Матеуш Моравецкий “Вишеград гуруҳи” (Польша, Венгрия, Чехия ва Словакия) давлатлари ва Исроилнинг учрашуви ўтадиган Ал-Қудсга сафарини бекор қилди. Учрашув 19 февралга белгиланган.
Бу ҳақда бош вазир девонхонаси раҳбарига иқтибос келтирган ҳолда Польша телевидениеси маълум қилди.
Таъкидланишича, Польшадан учрашувда мамлакат ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович иштирок этади.
Тахмин қилинишича, Моравецкийнинг сафарини бекор қилишига Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг “поляклар Иккинчи жаҳон уруши вақтида нацистлар билан ҳамкорлик қилгани” ҳақида ОАВда эълон қилинган баёноти сабаб бўлган.
Польша президенти Анжей Дуда 2018 йил июнда полякларнинг холокостда айбланиши бўйича жиноий жазонинг бекор қилинишини кўзда тутувчи қонунни имзолаганди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024