Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш соҳаси «соя»дан чиқмоқда — Давлат статистика қўмитаси
Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасида жами 2486,3 млрд. сўм қийматидаги қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,9 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Йирик пудрат ташкилотлари томонидан жами қурилиш ишлари ҳажмидан 398,2 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги уларнинг улуши 16,0 фоизни, ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,2 фоизни ташкил этди.
Кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 53,7 фоизи ёки 1334,5 млрд.сўм тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,7 фоизни ташкил этди, норасмий сектор ҳиссасига эса 30,3 фоиз ёки 753,6 млрд.сўм тўғри келди. Норасмий секторнинг қурилиш ишларидаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 90,8 фоизни ташкил этди. Яъни йирик пудратчи корхоналар, кичик корхона ва микрофирмаларнинг фаолияти ўсиш билан, норасмий секторнинг қурилишдаги улуши пасайиб бормоқда.
2019 йил 1 январдан янги Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кучга кирганди. Унга мувофиқ, ЯТТ томонидан қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари сотилишига тақиқ жорий этилган.Шунингдек, улар алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш; витраж ишлари билан шуғулланиши тақиқланган.
Давлат хизматлари марказлари рўйхатдан чиқарилаётган фаолият турлари билан шуғулланаётган ЯТТга бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга қайта рўйхатдан ўтишларида кўмаклашиши белгиланганди. Кўриниб турибдики, статистика маълумотларида бу акс этмоқда.
Қўмита маълумотига кўра, иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисми қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди.
Уларнинг улуши жами қурилиш ишлари ҳажмида 73,0 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,7 фоиз пунктга камайди.
Фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда 12,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоиз пунктга кўпайди. Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ҳиссасига эса 14,4 фоиз тўғри келди ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,3 фоиз пунктга кўпайди.
Мавзуга оид
12:08 / 28.12.2021
Orginfo.uz сайти асосчисига оид ИИБдаги иш ёпилди
10:21 / 22.07.2021
Ўзбекистонда ярим йилда 200 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
20:07 / 13.07.2021
2021 йилнинг олти ойида янги ташкил этилган корхоналар 13 фоизга ўсди
13:06 / 12.02.2021