Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegraph: Британия Россия туфайли Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтиради
Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсоннинг Норвегиядаги Бардуфосс ҳарбий базасида жойлаштирилган британиялик денгиз пиёда аскарлари олдига ташрифида маълум қилишича, Британия НАТОнинг шимолий қисмини Россиядан ҳимоя қилиш учун Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтиради. Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда.
Мудофаа вазирлиги раҳбарининг айтишича, Британия Арктикада ҳарбий иштирокни ошириш бўйича 10 йиллик режа ишлаб чиқди. Унга кўра ҳар йили минтақада мингга яқин британиялик денгиз пиёда аскарлари машғулот олиб боради. Шунингдек, Арктика узра ҳаво ҳудуди Россия сув ости кемалари фаоллигини босиб туриш мақсадида Boeing P-8 Poseidon қайиқларга қарши самолётлари томонидан патруль қилинади, дея қўшимча қилиб ўтган Уильямсон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия мудофаа вазири Brexit’дан кейинги режалар ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026