Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб жамғармаси Aurus’нинг 36 фоиз акциясини сотиб олди
Aurus маркаси ишлаб чиқарувчилари компаниянинг 36 фоиз акцияси БААда жойлашган Tawazun инвестиция жамғармасига сотилганини эълон қилишди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Aurus седани ва йўлтанламаси БАА транспорт бозорида пайдо бўлгач, катта талабга эга бўлади. Жорий февралдан машиналарга буюртма бериш мумкин бўлади.
Тawazun раҳбарлари машиналар ишлаб чиқарилишига 3 йил ичида 110 млн евро маблағ тикиб, Aurus’нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги дистрибьюторига айланишмоқчи. Техник нуқтаи назардан, ушбу автомобиллар бошқаларидан юқори кўрсаткичлар билан ажралиб туради.
Машина негизида Россиянинг биринчи шахслари буюртмаси билан ишлаб чиқилган “Кортеж” лойиҳаси ётади. Машиналар нархи 10-12 млн рублдан бошланади. Харидорлар қўшимча ҳақ учун қўшимча опцияларни буюртиришлари мумкин бўлади. Таъкидланишича, илк машиналарни Россия президенти гаражи олади.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026