Чирчиқда 2-синф ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи 7 йилгача қамалиши мумкин
Шу йилнинг 6 февраль куни соат тахминан 19:00ларда ҳайдовчи М.А “Нексия” русумли автомобилини Тошкент шаҳар томондан Чирчиқ шаҳри томонга бошқариб кетаётиб, вояга етмаган пиёда, 2011 йилда туғилган, Чирчиқ шаҳар 12-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Л.А.ни уриб юборган.
Натижада вояга етмаган Л.А. олган тан жароҳатлари туфайли Чирчиқ шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнида шу нарсалар ойдинлашдики, ўрнатилган кузатув камералари орқали олинган тасвирларда ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланганлиги яққол кўринган.
Ҳайдовчи М.А. ўтган бир йил давомида 8 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузиб маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги, улардан айнан битта ҳуқуқбузарлик пиёдаларга йўл бермаганлиги учун маъмурий чора кўрилганлиги маълум бўлди.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, жиноят процессуал кодексининг 221- моддаси билан ҳайдовчи эҳтиёт чораси сифатида ушлаб туриш учун қамоққа олинди.
Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан 266-моддасининг 2-қисми, яъни, “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Агар ҳайдовчи ушбу моддага кўра айбдор деб топилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этилади ва етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Тергов жараёнлари якуний босқичда.
Мавзуга оид
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
10:34 / 23.09.2024
Чирчиқда каналга тушиб кетган “Spark” чиқариб олинди
16:23 / 29.07.2024