Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:38 / 19.02.2019
11437
1 дақиқада ўқилади
Эрон ҳукумати Россиядан 5 млрд долларлик кредит олди
Фото: Вестник Кавказа
Эроннинг бир палатали парламенти – Мажлис мамлакат ҳукуматига Россиядан 5 млрд долларлик кредит олишга рухсат берди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, эронлик парламентчилар кейинги йил учун (21 мартдан бошланади) бюджет лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида бу масала бўйича келишувга эришишган.
Таъкидланишича, маблағлар инфратузилма ва ишлаб чиқариш соҳасидаги капитал активларни харид қилиш учун йўналтирилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш