Жаҳон | 23:41 / 19.02.2019
5392
1 дақиқада ўқилади

Испанияда наркотикфурушларнинг йирик тўдаси қўлга олинди

Фото: Getty Images

Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари наркотик моддаларни ноқонуний ташишга қарши иккита йирик операция ўтказиб, 60 дан кўпроқ наркотикфурушни қўлга олди.

Умумий ҳисобда 66 киши қўлга олинган, 7 тонна гашиш. 4 та катер, 3 та ўғирланган йўлтанламас ва қурол тортиб олинган.

Таъкидланишича, Андалусия мухтор ҳамжамиятининг бир қатор аҳоли пунктлари, жумладан Кадис вилоятида 22 та тинтув ўтказилган. Испанияга етказилувчи гиёҳванд моддаларнинг 40 фоизи айнан Кадис орқали ўтади.

Қўлга олинганларга наркотикфурушлик, транспорт воситаларини ўғирлаш ва пул ювиш айбловлари қўйилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид