Польша Исроилдан нацистлар ҳақидаги сўзлари учун узр сўрашни талаб қилди
Ал-Қудсда “Вишеград тўртлиги” давлатлари – Польша, Чехия, Венгрия, Словакия ва Исроил ўртасида ўтиши керак бўлган учрашув бекор қилингандан кейин Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Шимон Шинковский вель Сенк Исроилга польшаликларнинг Иккинчи жаҳон уруши вақтида нацистлар билан ҳамкорлик қилганлари ва яҳудийларнинг таҳқирланишларига (Холокост) алоқадорликлари ҳақидаги сўзлар учун узр сўраш муҳимлигини эслатиб ўтди.
Польша вакили Исроилни қатъий муносабат билдиришга ва Польшадан узр сўрайдиган шахсни танлашга чақирган.
Акс ҳолда Варшава жавоб бериш учун барча имкониятларни қўллашга тайёр, бироқ бу талаб этилмаслигига умид билдирмоқда.
“Биз Исроилга танлов шакли ва узр сўрайдиган шахсни танлаш ҳуқуқини қолдирамиз. Бироқ бу қатъий муносабат бўлиши лозим”, деб айтган Шинковский вель Сенк.
18-19 февралда ўтиши керак бўлган саммит Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхунинг польшаликларнинг Холокостга алоқадорликлари ҳақидаги сўзларидан кейин бекор қилинган. Польша Нетаньяхунинг сўзларини ирқий ва йўл қўйиб бўлмайдиган деб атаган.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024