Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Ҳар бир фуқаро 19та саволга жавоб қайтаради
Қирғизистонда аҳолини рўйхатга олиш учун мўлжалланган шакл-варақага 19та савол киритилди. Бу ҳақда Қирғизистон статистика қўмитаси раиси ўринбосари Кошой Исалиев маълум қилди.
Унинг маълумот беришича, аҳолини рўйхатга олиш вақтида фуқаролар варақадаги саволларга жавоб қайтаришни рад этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
«Уларда шахсий тусдаги саволлар бўлмайди. Саволлар демография, этник келиб чиқиши, бандлик, даромад шакли ва манбаларига оид бўлади. БМТнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси сўрови билан қариндошларнинг пул ўтказмалари ҳақидаги савол киритилган. Доимий яшаш жойи, рўйхатга олиш вақтидаги яшаш жойи ҳақида саволлар қўшилган», — деди Кошой Исалиев.
Саволлар рўйхати синов сифатида Тўқмоқ шаҳрида ўтказиладиган рўйхатга олиш натижаларидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин. Шаҳарда аҳолини рўйхатга олиш шу йилнинг 25 мартида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Сўнгги бор аҳолини рўйхатга олиш собиқ СССР даврида – 1989 йилда ўтказилганди.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026