Спорт | 19:19 / 20.02.2019
11471
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» футболчиси Сами Хедиранинг юраги операция қилинди

Италиянинг “Ювентус” клуби футболчиси Сами Хедира юрагида муваффақиятли операцияни ўтказди. Бу ҳақда клуб сайтида маълум қилинган.

Шифокорларнинг прогнозларига кўра, ярим ҳимоячининг тикланишига бир ойча вақт талаб этилади.

Футболчи 19 февралда, “Ювентус”нинг Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида “Атлетико” билан биринчи учрашувига учиб кетиш олдидан ўзини ёмон ҳис қилган. Футболчи кўрикка жўнатилган ва унда аритмия аниқланган.

Немис футболчиси “Ювентус” учун 2015 йилдан бери тўп суриб келади. 31 ёшли футболчининг ҳисобида ушбу клуб учун 125 та ўйин, 21 та гол ва 10 та голли узатма бор. Хедира Италиянинг 3 карра чемпиони, 3 карра Италия кубоги ва Италия суперкубоги соҳиби ҳисобланади.

Мавзуга оид