Ўзбекистон Тожикистонда трактор ишлаб чиқариш учун сармоя киритди — ОАВ
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Шоисматов тожикистонлик ишбилармонлар билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари, хусусан қўшма корхона қуриш ва техника ишлаб чиқариш масаласини муҳокама этди. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.
«Йиғилиш давомида томонлар ўзаро ҳамкорликда кўмир қазиб олиш ва товарларни ташиш учун техника ишлаб чиқарувчи янги корхонани таъсис этишга келишиб олишди», — дейилади хабарда.
Тожикистон Давлат мулкини бошқариш ва инвестициялар қўмитаси раҳбари Фаррух Ҳамроализоданинг айтишича, Ўзбекистон Тожикистон иқтисодиётига 5,4 миллион АҚШ доллар қийматида сармоя киритди. Ўзбекистондан киритилаётган инвестициянинг катта қисми қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва боғдорчилик йўналишларига қаратилмоқда.
«Янги «Ориён Узагро» қўшма корхонаси «Ориён инвест» ҳамда «Ўзагротехсаноатҳолдинг» АЖ таъсисчилигида ташкил этилмоқда. Компания Душанбе шаҳри атрофида иш бошлаши кутилмоқда», — деб хабар беради АП.
Маълумот учун, «Ўзагротехсаноатҳолдинг» таркибига кирадиган машина-трактор паркларининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича 2018 йил 1 январь ҳолатидаги қарздорликлари 2 йилга кечиктирилганда. Шунингдек, Президент қарори билан Ўзбекистон 2018 йилнинг биринчи ярмида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун 5778 дона техникани сотиб олиши белгиланганди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
19:32 / 31.10.2024