Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцариялик собиқ ҳарбий ИШИДга қарши жанг қилгани учун жаримага тортилди
Швейцария ҳарбий трибунали мамлакат қуролли кучларининг собиқ сержанти Жоан Козарни Суриядаги жанговар ҳаракатлардаги иштироки учун 45 минг франклик (39,6 минг евро) жаримага тортди. Ҳарбий Сурияда аҳолини ИШИДдан ҳимоя қилган насроний милициясида хизмат қилган. Бу ҳақда Tribune de Geneve нашри маълум қилди.
Козарга 90 кунлик жарима кунлари тайинланган. У шундай кунларнинг ҳар бири учун 500 франкдан жарима тўлаши керак. Жариманинг умумий қиймати 45 минг швейцар франкини ташкил қилиб, собиқ ҳарбий бу суммани ҳукм кучга киргандан кейин 3 йил ичида тўлаб бериши лозим.
RTS маҳаллий нашрининг таъкидлашича, гап 2013 йилдан 2015 йилгача Сурияда Швейцария ҳукумати рухсатисиз хизмат қилган 37 ёшли Жоан Козар ҳақида кетмоқда. Суднинг таъкидлашича, Козар Сурияда маҳаллий насронийларни ИШИД жангарилари таъқибидан ҳимоя қилган Сурия ҳарбий кенгаши фаолиятида иштирок этган.
Ҳарбий прокурор Роберто Коломби ўзининг айблов ҳукмида Швейцария фуқароларининг хорижий қуролланган гуруҳ фаолиятида иштирок этиши мамлакат дахлсизлиги ва унинг мудофаа имкониятларига путур етказишини таъкидлаб ўтган. Прокурорнинг таъкидлашича, хорижий армияга кўнгилли тарзда қўшилиш маҳаллий жиноят кодекси томонидан тақиқланган.
Козар Сурияга бориш қарорини у ердаги насроний аҳолини ўз ҳолига ташлаб қўйиш қўрқоқлик бўлиши билан тушунтирган.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026