09:27 / 23.02.2019
5595

А Серия. «Милан» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Пёнтекдан навбатдаги гол

Фото: AC Milan

Жума куни «Милан»-«Эмполи» учрашуви билан А Сериянинг 25-турига старт берилди.

«Сан-Сиро»даги баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Учала гол ҳам иккинчи бўлимда урилди. Дастлаб 49-дақиқада Пёнтек ҳисобни очган бўлса, икки дақиқа ўтиб Кессиэ фарқни иккитага оширди. Франкнинг голига ассистентлик қилган Кастильехонинг ўзи 67-дақиқада дарвозани ишғол этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0.

Шундан сўнг 78-дақиқада мезбонлар тўртинчи голни ҳам уришди –яримҳимоячи Фабио Борини жарима майдонига ёриб кириб, аниқ зарба йўллади. Аммо бош ҳакам Пьеро Жакомелли видеотакрорни кузатгач, бу вазиятда ҳужумчи Патрик Кутроне томонидан ҳимоячиларга нисбатан ўйин қоидаси бузилганини қайд этди ва голни бекор қилди.

Қайд этиш керак, ҳужумчи Кшиштоф Пёнтек «россонери» сафидаги 6та ўйинда 7та тўп киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Милан» очколари сонини 45тага етказди ва 4-ўринда мустаҳкам жойлашди. «Эмполи» эса 17-ўринда қолди. Кейинги турда «Милан» «Сассуоло»ни, «Эмполи» «Парма»ни қабул қилади. Иккала учрашув ҳам 2 март кунига белгиланган.

Италия чемпионати
25-тур, 22 февраль
Милан – Эмполи 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар
: 1:0 – 49 Пионтек, 2:0 – 51 Кессиэ, 3:0 – 67 Кастильехо.
Милан – Доннарумма, Конти, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Бакайоко (Биглия, 80), Лукас Пакета (Борини, 69), Кастильехо, Пионтек (Кутроне, 69), Чалҳанўғли.

23 февраль
19:00. Торино – Аталанта
00:30. Фрозиноне – Рома

24 февраль
16:30. Сампдория – Кальяри
19:00. Сассуоло – СПАЛ
19:00. Кьево – Женоа
19:00. Болонья – Ювентус
22:00. Парма – Наполи
00:30. Фиорентина – Интер

Лацио – Удинезе ўйини қолдирилди.

Top