Ислом молия ҳажмининг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 6 фоизни ташкил этмоқда
Ислом молия муассасаларининг (ИММ) охирги 6 йилда жамланма (ўртача) йиллик ўсиш суръати 6 фоизни ташкил қилди. Ислом молия соҳасининг ҳажми 2012 йилда 1,746 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, 2017 йилга бориб бу кўрсаткич 2,438 млрд. АҚШ долларни ташкил этган, деб ёзмоқда «Ислом Молияси» Telegram-канали.
Маълум қилинишича, 2023 йилга бориб ИМ соҳасининг ҳажми 3,809 млрд. АҚШ долларга етиши кутилмоқда ва бу жамланма (ўртача) йиллик ўсиш суръати 8 фоизга тенг бўлади дегани.
«ИММ умумий ҳажмини тасаввур қилиш учун, биз уни Ўзбекистон банк тизимининг 2018 йил 31 декабрь ҳолатига бўлган ҳажми билан солиштирдик. ИММ умумий ҳажми 2,438 млрд. АҚШ долларига тенг бўлса, Ўзбекистон банк тизимининг ҳажми 25.7 млрд. АҚШ долларига тенг, яъни ИММ ҳажми 95 баравар кўп дегани.
Энди эса ИММ ҳажмини жаҳон молия муассасалари ҳажми билан солиштирамиз ва бугунги кунда ИММ ҳажми 339 трлн. АҚШ долларига тенг бўлган жаҳон молия муассасалари активлари умумий ҳажмининг атиги 0.71 фоизини (!) ташкил қилишини кўрамиз», – деб ёзади «Ислом Молияси» Telegram-канали.
Дунёдаги энг йирик тижорат банки бўлмиш Хитойнинг ICBC банки активларининг умумий қиймати 3.62 трлн. АҚШ долларига тенг, бу эса ИММ умумий ҳажмидан анча юқори бўлиб, биргина молиявий муассаса ИММ ортиқ ҳажмга эгалигини англатади. Шунга қарамай, ИММ ўз ривожланиш босқичининг бошида турибди: истиқболдаги мусулмон мижозлар катта салоҳиятга эга. Масалан, мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи давлатларнинг умумий аҳолиси ҳар йили 1,8 фоизга кўпаётган бўлса, бутун дунё аҳолисининг ўсиши 1,1 фоизни ташкил этади. 2030 йилга қадар дунё аҳолсининг чорак қисми мусулмонлардан ташкил топиши кутилмоқда.
Қуйидаги графикда ислом молия соҳасининг (барча ислом молия муассасалари) 2012-2017 йилларда кузатилган ва 2018-2023 йиллар оралиғида кутилаётган ўсиш суръатларини акс этган.
Маълумот учун, Ислом молия институтида кредит механизмлари ишлатилмайди, балки олди-сотди, ижарага бериш ва шерикчиликда ишлаш тамойиллари тизимга сингдирилган. Шунингдек, Ислом молия тушунчасида тўлаб бориш йўли билан активларни харид қилиш, яъни ижаранинг тўлов шартлари орқали активларни ўзлаштириш кенг қўлланилади.
Мавзуга оид
15:45 / 04.09.2021
ИТБ Ўзбекистонда ислом молиясининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш учун грант ажратади
21:14 / 02.09.2021
Илҳом Норқулов Ўзбекистонда ислом молияси нега тўлиқ жорий этилмагани ҳақидаги саволга жавоб берди
13:38 / 01.09.2021
Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтмоқда
16:42 / 22.07.2021