Самарқандда хорижий инвесторнинг ҳуқуқлари тикланди
Самарқанд шаҳрида ташкил этилган кичик саноат зонаси иштирокчиси бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “DENIZ TERLIK” қўшма корхонаси раҳбари Мурад Касар 4 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш ҳамда 40 та янги иш ўринларни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун барча ҳуқуқлари тикланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Маълум бўлишича,Мурад Касар 2018 йилнинг октябрь ойида Самарқанд вилоят эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши қарорига асосан Самарқанд шаҳри, Али Қушчи кўчасида жойлашган собиқ “Вакцина” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бино-иншоотларининг бир қисмини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шартлари билан ютиб олган.
Бироқ, ушбу бинога айрим шахслар ноқонуний жойлашиб олиб, хорижий инвестор Мурад Касарнинг инвестиция лойиҳасини амалга оширишга тўсқинлик қилиб келишаётган эди.
Нарпай туман Маъмурий судининг адолатли қарорига асосан бугунги кунда бинога кириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳасини амалга оширишга шарт-шароитлар яратиб берилди.
Бўлиб ўтган суд жараёнлари ҳамда унинг адолатли қароридан сўнг туркиялик ишбилармон Мурад Касар қуйидаги миннатдорчилик гапларини келтирди:
“3-4 ой давом этган сарсонгарчиликка бугун чек қўйилди. Энди лойиҳамизни амалга ошириш учун бор куч ва шижоатимни ишга соламан. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасида қонун доимо устувор эканлигини таъкидлаган ҳолда, албатта туркиялик ишбилармон дўстларимни Ўзбекистон Республикасига сармоя киритишларига чорлаб қоламан”.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024