Самарқанд туманида МИБ ходимини ҳақорат қилган фуқарога суд жазоси тайинланди
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд туман бўлими ходимлари Ш.Ризаев ва Д.Ибрагимов Самарқанд туманидаги «Бадал» маҳалласида яшовчи фуқароларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича хатлов ўтказиб, жумладан, шу маҳаллада яшовчи фуқаро З.Ж. нинг хонадонидаги электр ҳисоблагични кўздан кечириб, амалга оширилган тўловлар ва ҳисоблагич кўрсатгичи ўртасида фарқдан 374 минг сўм қарздорликни аниқлашади.
Давлат инспектори Ш.Ризаев хонадон эгаси З.Ж.дан ушбу қарздорликни бартараф этишни сўраганида, ичиб олган З.Ж. қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш ўрнига одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, ўз хизмат бурчини бажараётган Ш.Ризаевни ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини жамоат жойида таҳқирлайди. Ш.Ризаев эса мазкур ҳолатни қўл телефонида видеога олиб, ҳужжатлаштиради.
Мазкур иш юзасидан жиноят иши очилиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг Д.Нуралиев раислигидаги очиқ сайёр суд мажлисида судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди. Чунончи, З.Ж. қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ва Ш.Ризаевдан кечирим сўраганлиги учун унинг бошқа даъвоси йўқлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради.
Суд З.Ж.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди ва унга ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
08:48 / 09.11.2024