Жаҳон | 20:23 / 25.02.2019
21084
1 дақиқада ўқилади

Порошенко президентликдан сўнг нима билан шуғулланмоқчи эканлигини айтди

Украина раҳбари Пётр Порошенко президентлик муддати тугаганидан сўнг ўзи учун «битта муносиб иш» борлигини айтди. Унинг сўзларини Ukrinform агентлиги келтирмоқда.

«Президентлик муддати ёки муддатлари тугаганидан сўнг мен учун ўзим орзу қилган бир муносиб иш бор — Украинанинг Европа парламентидаги депутати бўлиш», — деди Порошенко.

Шу билан бирга Украина президенти унга бундай ваколат фақатгина Европа иттифоқига аъзо давлат бериши мумкинлигини эслатиб ўтди. 

Аввалроқ Порошенко президент сайлови ҳалол ва шаффоф бўлиб ўтишига кафолат беришини билдирганди.

Украинада президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади. Президент лавозимига рекорд миқдорда – 44 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.

Ижтимоий сўровларга кўра, президент сайлови рейтингида номзод Владимир Зеленский етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Юлия Тимошенко ва Пётр Порошенко бормоқда.

Мавзуга оид