Жаҳон | 16:03 / 25.02.2019
9883
1 дақиқада ўқилади

Россия ва АҚШ Афғонистон ўз муаммоларини ўзи ҳал қилиши кераклигига келишиб олди

Фото: РИА Новости / Владимир Песня

Россия ва АҚШ ўзаро музокараларда Афғонистон муаммосини афғонларнинг ўзлари ҳал қилиши кераклигига келишиб олди, Москва ва Вашингтон бу жараённи қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.

"Энг асосий нарса ҳақида келишиб олдик - Россия ва Америка қанчалик буюк бўлмасин, афғонларга қарор чиқаришни, рецептни биз бермаймиз”, деди у. 

Кабуловнинг айтишича, тинчлик ўрнатиш масаласида афғонистонликларга кенг маънодаги имконият берилади.

"Бу Афғонистон ҳукуматигина эмас, у мазкур жараённинг бир қисми ҳисобланади, барча афғонлар, толиблар ҳам иштирок этади. Биз эса ташқи иштирокчилар сифатида бу жараённи қўллаб-қувватлаймиз”, деди у. 

Мавзуга оид