Еврокомиссия раҳбари рафиқасининг қўнғироғи сабабли матбуот анжумандаги нутқини тўхтатди
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Мисрдаги саммит натижаларига бағишланган матбуот анжумандаги нутқини рафиқасининг қўнғироғига жавоб бериш учун тўхтатди.
“Кечирасиз, рафиқам қўнғироқ қилмоқда”, деб айтган Юнкер ва қўнғироққа жавоб берган. Залда журналистлар кулгиси кўтарилган.
Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорт шаҳрида 24 февралдан бошлаб Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ва Европа Иттифоқининг биринчи саммити бўлиб ўтмоқда. Юқори даражадаги учрашувларда Европанинг 20 га яқин ва аксарият араб етакчилари иштирок этмоқда.
Юнкер билан биргаликда матбуот анжуманда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий, Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск ва АДЛ бош котиби Аҳмад Абул Ғайт иштирок этган.
Умуман олганда, Юнкер катта анжуманларда ўзини ноодатий тутиши билан ажралиб туради. Кекса ёшли сиёсатчи 2018 йил ноябрда ЖАР президенти Сирил Рамафоса билан учрашув натижаларига аталган матбуот анжуманга турли рангдаги туфлида келган. У шунингдек тадбирларга маст ҳолатда келган пайтлар ҳам бўлган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024