Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ва Тошкент Халқаро Вестминстер университети ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ва Тошкент Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди, унда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилиб, Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. ЛБМА матбуот хизмати бу ҳақида Kun.uz'га хабар берди.
Тадбирда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури доирасида электрон ҳукумат (ЭҲ) ва рақамли иқтисодиёт (РИ) соҳасидаги ишларни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида концептуал масалалар ҳамда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Хусусан, келгуси ҳамкорлик йўналишлари, уларни ўзаро боғловчи илм-фан ва ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар муҳокама қилинди. Бундай йўналишлар ҳам анчагина. Бу эса биринчи навбатда электрон ҳукумат тизимини такомиллаштиришга оид қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларда иштирок этишдир.
Шунингдек, ТХВУ кўнгилли талабаларини қўшма тадқиқотлар, таҳлилий фаолият олиб боришга ва энг муҳими мавжуд маълумотлар базалари асосида прогноз қилишга жалб этиш ҳамда ЭҲ доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш учун Марказ мутахассислари, халқаро экспертларининг ТХВУ талабалари билан учрашувларини ташкил этиш ҳам муҳим вазифадир.
Бундан ташқари, ЭҲ ва РИни ривожлантириш соҳасида университет профессор-ўқитувчиларини жалб қилиб, тренинглар ҳамда малака ошириш курсларини ўтказган ҳолда Марказ ходимларининг soft skills (ижтимоий кўникмалар)ини ривожлантиришни ўз ичига олган жорий ва келгусидаги эҳтиёжларини инобатга олиб, ТХВУ ўқув дастурларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш каби эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “аниқ мақсадли” чора-тадбирлар ҳам муҳокама этилди. Ўзаро изланишлар, таҳлилий ишлар ва электрон ҳукумат йўналишидаги ислоҳотлар бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш учун Марказнинг университет хабидаги (амалий иқтисодиёт лабораториясида) ишда иштирок этишининг истиқболли ва амалий фойдалари ҳақида суҳбатлашишди.
Барча таклифлар Марказ ва университетнинг 2019 йилдаги ҳамкорлиги бўйича Йўл харитасига киритилишига келишиб олинди.
Учрашув якунига кўра, электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантариш соҳасида илмий салоҳият, таълим ва ишлаб чиқариш симбиозининг пойдевори бўлиши кутилган Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази директори Руслан Султонов ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети проректори Баҳром Мирқосимов томонидан имзоланди.
Мавзуга оид
20:30 / 18.09.2024
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилади
22:27 / 10.09.2021
Шавкат Мирзиёев: “Бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмаслиги керак”
08:05 / 09.08.2021
Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги қатор ҳужжатларга ўзгартириш киритилди
12:42 / 30.03.2021