Президентнинг «Ўзбекистон Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони)»ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

1) Президентнинг 18.05.2019 йилдаги ПҚ-4321-сон қарорига.

Белгиланишича, «электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт тизими доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш:

  • давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этиш, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек электрон ҳамкорлигини таъминлаш учун идоравий ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш ва фаолият юритиш қисмида – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ахборот тизимларини назорат қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш қисмида – Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси;
  • идоравий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш қисмида – вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан таъминланади (3-б. «б» кичик б.).

Операторга АКТ соҳасида харидларни амалга оширишда фақат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМда техник топшириқларни келишиш ҳуқуқи тақдим этилади.

2) Президентнинг 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон фармонига.

Фармоннинг 2-бандида белгиланишича, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (Технопарк) ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида бутун республика ҳудудида Технопарк резидентларини жойлаштирган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида экстерриториаллик принципи асосида ташкил қилинади.

Технопарк резидентлари жумладан 2028 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқни тўлашдан озод қилинади.