Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:15 / 26.02.2019
16006
1 дақиқада ўқилади
Канаданинг соҳилбўйини 10 метрлик муз “деворлар” қоплади (видео, фото)
Фото: Gord Howard
24 февралда Канаданинг Онтарио вилояти жанубий қисмида бўрон кузатилди. Кучли шамол Эри кўли соҳилларига кўлнинг ўзидаги ва Ниагара дарёсидан муз бўлакларини олиб чиқди. Бунинг натижасида Канада ҳудудида ва АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги баъзи жойларда соҳилбўйида баландлиги 10 метргача келадиган муз “деворлар” ҳосил бўлди.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ушбу антиқа манзара видеоси ва фотолари билан ўртоқлашдилар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш