Жамият | 11:38 / 26.02.2019
7662
1 дақиқада ўқилади
Олмалиқда руда тошларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди
2019 йил 25 февраль куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳар ИИБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, шу йил 6 февраль куни Ангрен шаҳар Зиёратгоҳ кўчасида яшовчи А.Ю. ва Лочин кўчасида яшовчи М.А. Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган “Қўрғошин кони”га эркин йўл билан кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар таркибида қимматбаҳо металл бўлган, оғирлиги 813 кг. 450 гр. руда тошларини 28 дона қопларга солиб, талон-тарож йўли билан фуқаро Ф.Ў.га тегишли нон пишириш цехига яшириб қўйган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ю. ва М.А. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.