Light | 22:13 / 26.02.2019
8724
4 дақиқада ўқилади

SpaceX ва Tesla сири: Илон Маск, АҚШ ҳукумати ва энг йирик инвестицион фондлар

Фото: The Times

Афтидан Илон Маскка ҳамма нарса мумкин — буёқдан твит ёзиб, у ёқдан автомобилларни космосга йўллаш, бу орада эса Tesla акциялари нархи кўтарилади ва пасаяди, SpaceX ракеталари парвоз қилади ва қўнади. Бу компаниялар ҳеч қачон бозорни тарк этмайди, чунки уларни энг йирик инвесторлар қўллаб-қувватлайди, дейилади vc.ru'да. 

Жаноб Маскнинг фаолияти шу қадар хилма-хилки, унинг лойиҳаларига оид расмий маълумотларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида эслашнинг имкони йўқ. У 2021 йилга бориб тўлиқ ҳайдовчисиз автомобилни тақдим этади, Марсга кўчиб ўтиш қанчага тушишига оид ҳисоб-китоби билан бўлишади, "компьютер-инсон" нейроинтерфейси ишланмасини ишга туширади, Ойга ракета учиришга ва Лос-Анжелес остидан йўл очишга ваъда беради. Шу билан бирга, жонли эфирдаги ток-шоуда ажойиб чиқишлар қилади, бирйўла беш уйни ипотекага олади ва умуман, Илон Маск — ғаройиб инсон. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Маскнинг омма олдидаги барча чиқишлари кучли жамоа фаолияти натижасидир. Маск АҚШ ҳукумати жамоасида, зеро АҚШ ҳукумати NASA билан ҳамкорлик қилади, у эса Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан деярли 6 миллиард долларлик шартнома имзолаган. 

Tesla компаниясининг энг йирик акциядорлари сафидан  Vanguard Group хусусий инвестиция компанияси (6 триллион доллар активга эга), BlackRock (6,8 триллион доллар актив), State Street Corporation (2,8 триллион доллар актив) ва яна қатор жуда жиддий ташкилотлар ўрин олган. 

Уларнинг бари нималаргадир асосланиб Маскнинг лойиҳаларига инвестиция киритиш зарур деб ҳисоблашади, уларнинг суммаси Apple корпорациясига киритилган сармоялар билан бир хил. 

Триллионлаб долларлик тузилмалар асосида айнан қандай стратегия ётишини оддий одам тушуниши қийин, албатта. Бироқ соғлом фикрга таянадиган бўлсак, у молиявий бозор гигантларининг Маск фаолиятига нисбатан ўз режалари борлигига ишора қилади. 

Маск ҳар доим футуристик ишларга қўл урувчи ролини бажариши ва унинг фаолияти ҳамиша омадли кечишига кафолат йўқ. Масалан, унинг автомобиллар учун туннеллар ва қандайдир Hyperloop'лар билан боғлиқ ғоялари жуда ғалати, аммо одамларга қизиқ!

SpaceX ва Tesla жуда яхши ишламоқда. SpaceX институционал инвесторларга керак, зеро космик парвозлар бозорида ниҳоят нормал рақобат юзага келмоқда, бу эса инвестициялар учун янги майдон очилганидан далолат беради. Tesla ҳар қандай хато ва камчиликларга қарамай бугунга келиб ноёб билимлар базасини тўплай олди, яъни одамзот электромобилларни қандай яратиш ва уларни мавжуд транспорт инфратузилмасига татбиқ қилиш мумкинлигига оид билимга эга бўлди.

Шундай экан, Tesla ҳатто 10 йилдан кейин, умуман машина ишлаб чиқармай қўйса ҳам, бозордан ғойиб бўлмайди, шунчаки бошқа ишлаб чиқарувчилар учун технологиялар яратади ва консалтинг билан шуғулланади. 

Мавзуга оид