19:50 / 28.02.2019
23430

«Дори-дармон» раиси ўзгарди, Америка компанияси билан тузилган шартнома бекор қилинди

«Дори-дармон» АК кузатув кенгаши қарорига биноан компания бошқаруви раиси Равшан Азимовнинг ваколатлари ариза берганлиги сабабли муддатидан аввал тугатилди.

Кузатув кенгаши қарори билан Умида Солиҳбоева компания бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шунингдек, Американинг United Investment Healthcare Group МЧЖ билан 2018 йил 6 декабрда тузилган акциядорлик компанияси устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқариш шартномаси бекор қилинди.

Равшан Азимов 2018 йилнинг апрелида «Дори-дармон» раҳбарлигига тайинланганди.

Top