22:38 / 28.02.2019
4012

Сенегал президенти иккинчи муддатга сайланди 

Фото: MONUSCO

Сенегалда ўтган президент сайловларида амалдаги президент Маки Салл ғалаба қозонди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

Сайлов комиссияси ҳисоб-китобларига кўра, Салл сайловларни 58,27 фоиз овоз билан ютган. Унинг асосий рақиби Идрисса Сек 20,5 фоиз овоз тўплаган.

Мухолифат номзоди бўлган Сек сайловлар натижалари бўйича баҳслашмаслигини айтган.

Маки Салл Сенегалга 2012 йилдан бери президентлик қилади. 

Top