Ўзбекистон | 19:42 / 01.03.2019
7312
2 дақиқада ўқилади

​Ҳуқуқий фанлар бўйича янги дарсликлар чоп этилади —​ Русланбек Давлетов

Ҳуқуқий фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тубдан қайта кўриб чиқиш лозим, деб ҳисоблайди Адлия вазири Русланбек Давлетов. 

1 март куни ўз ишини давом эттирган Сенатнинг XVIII ялпи мажлисида Адлия вазирининг 2018 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти ​тингланди. 

Давлетовнинг таъкидлашича, мактабгача ва халқ таълими тизимида таълим жараёнларини ҳуқуқий тарбия билан уйғун олиб бориш ишларига етарлича эътибор берилмаслиги, бу борада мос дастурлар ​ва стандартларнинг йўқлиги сабабли, ўтган давр мобайнида бир авлод бой берилди.

«Яъни уларнинг ҳуқуқий онгини тарбиялашда аниқ бир механизмга таяна олмадик. Давлатимиз раҳбари ҳам бу масалада қабул қилаётган қарорларида айнан шу нарсага жиддий эътибор қилмоқдалар», —​ дейди вазир.​

Унинг айтишича, ушбу дарсликлар таҳлил қилингач, бу китобларни нафақат мактаб ўқувчилари, балки юридик университет талабалари ҳам ўзлаштириши жуда қийинлиги эътироф этилган.

«Шунга кўра, Халқ таълими вазирлиги билан ишлаяпмиз ва тез орада янги авлод дарсликларини тайёрлаб, нашрдан чиқарамиз», — деб қўшимча қилган Давлетов.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид