Жиззах вилояти Экологик партияси ҳудудий ташкилотига раҳбар сайланди
Биз келажак учун жавобгармиз - Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти конференциясида асосий мавзу бўлди.
Жиззах вилояти ҳудудий ташкилоти фаолиятини ташкил этишга бағишланган конференция шаҳар ва туман ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот мутахассислари, фаоллар, сиёсий партия вакиллари иштирокида ташкил этилди.
Бугун дунёнинг 100га яқин давлатида турли номдаги “яшиллар” партиялари фаолият юритади. Бундай партияларнинг 60га яқини давлат ҳокимияти вакиллик органларига вакилларига эга. Бу эса мазкур мамлакатларда фаолият кўрсатаётган бошқа сиёсий партиялар билан рақобат қилиб, экологик муаммоларни сиёсий майдонга олиб чиқишга имконият яратади. Ўзбекистон экологик партиясининг таъсис этилиши ҳар бир она табиатимиз жонкуярлари учун қувончли ва тарихий воқеа бўлди. Конференцияда сўзга чиққанлар партиянинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг гўзал табиати, экотизими, ҳайвонот оламини муҳофаза қилишга қаратилганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
“Партия энг аввало, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик саводхонлик даражасини ошириш, дунёқараши ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш вазифаларини ўз олдига мақсад қилиб олган. Статистик маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, ҳар йили юртимизда қарийб 22 мингга яқин киши онкологик касалликка чалинмоқда. Агар бу рақамларни кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, бутун бошли бир туман аҳлини ташкил этади. Экологиянинг бузилиши эса мана шундай фожиаларга олиб келади. Биз келажак учун жавобгармиз, эзгу ғоя асосида ташкил этилган партиямизнинг мақсадларидан бири шундаки, Она табиатимизни асраш ва унга жонкуяри бўлган, атроф-муҳит, мамлакат ободлиги, юрт фаровонлигига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро шу эзгу мақсад йўлида бирлашишини таъминлашдир. Оролбўйи фожиаси барчага маълум. Хуллас, ҳал этилажак экологик муаммолар талайгина. Бунинг учун эса юқорида айтганимдек жамоатчиликни жалб этиш керак. Фикримча, бу партия Ўзбекистонга жуда керак. Айни вақтида қабул қилинган қарордир”, дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроиий қўмитаси раиси ўринбосари Ислом Хушвақтов
Барча учун фойдали, янги таклифлар, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган конференцияда яна бир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратилди. Хусусан, жойлардаги экологик муаммоларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган мутахассислар билан биргаликда фаолият олиб бориш ҳақида ҳам сўз борди. Конференция сўнгида Байрам Узоқов Жиззах вилояти Экологик партияси ҳудудий ташкилоти раҳбари этиб сайланди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
12:00 / 25.10.2024