Ким Чен Ин Трамп билан музокараларни тўхтатиши мумкинлиги айтилди
Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари ва АҚШ билан муносабатларга масъул Цой Сон Хи Вьетнамдаги саммитдан кейин Вашингтон билан кейинги мулоқот борасида тўхтаб ўтди.
Унинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп билан иккинчи учрашув Ким Чен Ин учун кутганидек бўлмаган ва у кейинги музокаралардан воз кечиши мумкин.
Цой Сон Хининг Yonhap ахборот агентлигига маълум қилишича, Пхеньяннинг ҳафсаласини пир қилган нарса ядровийсизлаш бўйича қадамлар эвазига АҚШ санкцияларни қисман бўлса ҳам бекор қилишни рад этгани бўлди.
Шимолий Корея вакилининг эслатишича, Пхеньян бир йилдан бери баллистик ракеталарни учириш ва ядро қуролини синовдан ўтказиш бўйича мораторийга амал қилмоқда.
Цой Сон Хининг таъкидлашича, Ким Чен Ин музокараларда Йонбендаги ядро мажмуасини бузиш талабини бажаришни таклиф қилган, бироқ Трамп кутилмаганда бошқа объектларнинг ҳам демонтаж қилинишини талаб қилган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024