АҚШ курдларнинг PKK партиясини террористик ташкилот сифатида тан олди
АҚШ Давлат департаменти Курдистон ишчилар партиясини террористик гуруҳ сифатида тан олди. Бу ҳақда департамент тарқатган баёнотда маълум қилинган.
«Давлат департаменти (Ташқи ишлар вазирлигининг муқобили - таҳр.) Курдистон ишчилар партиясининг (PKK) мақомини қайта кўриб чиқди ва унинг террористик гуруҳга оидлигини тасдиқлайди», – дейилади баёнотда.
PKK аъзолари 1984 йилдан буён аҳолининг кўпчилиги курдлардан иборат Туркиянинг жануб-шарқий ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш, автономия учун курашиб келади. Ташкилот бир қатор хорижий давлатлар, хусусан Европа Иттифоқида ҳам террористик гуруҳ сифатида тан олинган. Партия етакчиси Абдулла Ожалан эса 1999 йилдан бери Туркиянинг Имрал оролчасидаги қамоқхонада сақланади.
АҚШ Давлат департаментининг айни қарори Эрдўған бошлиқ Туркия ҳукумати томон ён босиш, унинг сиёсати қисман қўллашга ишора қилади. Ражаб Эрдўған анча пайтдан Сурия ҳудудида формал гуруҳ шаклига кирган PKK АҚШ васийлигида эканлигини иддао қиларди. Расмий Вашингтон Суриядан ҳарбийларни олиб чиқиб кетиши тўғрисидаги қарори билан бирга айрим аскарларнинг Туркияга яқин Манбижи ерларида қолишини айтганди.
Унга кўра, Сурия шимол-шарқидаги курдлар ва Туркия аскарларининг тўғридан-тўғри қуролли тўқнашувига йўл қўйиб бўлмайди. Курдларнинг Суриядаги бошқа ташкилоти - YPG раҳбарияти эса расмий Дамашқдан умидвор бўлиб, «Зайтун новдаси» амалиётига қарши туришини сўраганди.
Курдлар – Яқин Шарқ минтақасида кенг тарқаган, асосан Туркия, ғарбий Эрон, шимолий Ироқ ва шимолий Сурияда истиқомат қилувчи этник миллатлардан бири. Уларнинг сони, турли манбаларда, 20-40 миллион нафар киши атрофида кўрсатилади. Шундан 15 миллиондан ортиқ курд миллатига мансуб киши Туркияда яшайди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024