Жаҳон | 20:29 / 02.03.2019
15962
1 дақиқада ўқилади
АҚШда самолёт кўп қаватли уйга урилди
АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Форт-Лодердейл шаҳрида енгил моторли самолёт кўп қаватли уйга бориб урилди. Бу ҳақда CBS4 Miami телеканали маълум қилди.
Реклама самолёти бир йилдан бери таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 18 қаватли бинога бориб урилган ва сув ҳавзаси бўлган террасага тушган.
Маълум қилинишича, воқеа сабабли бинодан 100 га яқин киши эвакуация қилинган.
Учувчи воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг шахси аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:47 / 21.09.2024