Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бедарак кетган бухоролик аёл саккиз ойдан буён қидирилмоқда
1992 йил 10 июнда Бухоро вилояти, Вобкент туманида туғилган Манзура Ҳакимовна Турсунова қидирилмоқда.

У 2018 йил 5 июнда уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Оилали, икки нафар фарзанди бор.
Уйидан чиқиб кетганида унинг эгнида қора рангли енгсиз кўйлак, яшил ва жигаррангли халат, бошида пушти рангли рўмол, оёғида сариқ рангли шиппак бўлган.
Алоҳида белгилари: Бўйи 155-160 сантиметр, юзи узунчоқ, сочлари қора, кўзлари жигарранг. Жағ тишларининг орқа томони тепа ва паст қисмлари йўқ.
Манзура Ҳакимовна Турсунова ҳақида маълумотга эга бўлганлар (0365) 770-02-75, 332-12-02, +99897 303-94-97 телефон рақамлари орқали ёки яқин ҳудуддаги ички ишлар бўлимига хабар бериши сўралади.

Мавзуга оид
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
12:51 / 26.02.2026
Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
11:16 / 31.01.2026