20:24 / 02.03.2019
8787

Huawei бош директори Samsung Galaxy Fold смартфонининг асосий камчилигини айтди

Фото: Samsung

Huawei бош директори Ричард Ю Business Insider нашрига берган интервьюсида компания Mate X буклама смартфони учун дизайнни қандай танлаганини айтиб берди. Компания томонидан бир нечта вариантлар кўриб чиқилган бўлиб, вариантлардан бири экрани ичкарига букланадиган Samsung Galaxy Fold каби бўлган. Бироқ бир сабаб билан бу вариантдан воз кечилган. 

Бундай смартфон ўта оғир бўлар, бу эса уни чўнтакда олиб юриш учун ноқулайлик туғдирарди. Бош директор бу ғояни ёмон деб атади. Huawei Mate X Samsung Galaxy Fold’га нисбатан енгилроқ ва юпқароқ бўлди.

Афтидан, яқин вақт ичида буклама смартфонларга нисбатан янги танқидларни эшитишимиз мумкин. Аввалроқ Motorola вакили ичкарига букланадиган дисплей шилиниб кетишини айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Galaxy Fold 2 минг доллар нарх билан сотувга чиқиши хабар қилинганди.

Top